Сўнгги йилларда эришилган ютуқларга қарамасдан сийдик хосил қилувчи ва ажратувчи органларнинг касалликлари тиббиётда ва замонавий диагностик ва профилактик урологияда асосий муамолардан бири хисобланмоқда. Бу муаммони актуаллигини тушунишда касалликларни тарқалиши яъни эпидемиологияси билан қизиқишни ўзи етарли. Экологиядаги ўзига хос ўзгаришлар, озиқ-овқатда сунъий воситаларини кўпайиши, дори препаратларини шифокор кўрсатмасиз ишлатилиши ва эмлашларни нотўғри қилиниши, хомиладорлик патологиялари ва кўпгина касалликларни асорати турли хилдаги буйрак касалликлари нуқсонларини кўпайишига олиб келмоқда. Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра нуқсонлар билан туғилган болалар орасида туғма буйрак нуқсонлари 2 % ташкил этади.